"NAVRUZ" muborak bo'lsin!

WEBSUM жамоаси юртдошларимизни Наврўз айёми билан қутлайди.
Ушбу байрам янги ҳаёт туғилиши, яшариш, янгиланиш, келажакка ишонч рамзидир. Унинг кенг миқёсда нишонланиши миллий қадриятларимиз, анъаналаримизга эҳтиромимизни кўрсатади.
Наврўз барчангизга муборак бўлсин! Чин юракдан бошлаган хайрли ишларингизга муваффақиятлар, оилаларингизга тинчлик, дастурхонларингизга тўкинлик ва барака тилаймиз. Қалбларингизни кўтаринкилик ва илҳом тарк этмасин.